Биржадаги савдолар ҳажми кейинги йиллардаги энг юқори нуқтага етди

Дата: 12:18, 20-03-2014.

Тошкент. 20 март. ЎзТАГ – Ўзбек Республика Товар хом-ашё биржасининг (ЎзРТХАБ) ҳафталик умумий савдо айланмаси ҳажми 2014 йилнинг 10-16 март кунлари 191,8 млрд сўмни ташкил этди ва кейинги йиллардаги энг юқори нуқтага етди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
ЎзРТХАБ матбуот хизматидан хабар қилишларича, ушбу кўрсаткич бундан олдинги ҳафтадагига қараганда 25% ошган.
Биржа бозорида товарларнинг арзон баҳоларда сотилиши натижасида битимлар ҳажми 127 млрд сўмдан 155,1 млрд сўмга етди. Валюта савдо майдончасида тузилган экспорт савдолари ҳажми $3,2 млнни ташкил қилди. Бундан олдинги ҳафтада ушбу кўрсаткич $5,8 млнга тенг бўлган эди.
Кўргазма-ярмарка савдоларида тузилган битимлар ҳажми 61% ўсиб, 25,3 млрд сўмни ташкил қилди. Ички бозордаги савдолар ҳажми с 14,8 млрд сўмдан 19,4 млрд сўмгача ўсди, фақат кичик бизнес томонидан 18,8 млрд сўмлик маҳсулот реализация қилинди. Савдолар иштирокчилари бўлган ташкилотлар сони 217тадан 267тагача кўпайди.
Аукцион савдолари тизимида давлат ҳаридлари бўйича бир оз пасайиш кузатилди ва унинг ҳажми 5,1 млрд сўмни ташкил қилди. Ўз навбатида, корпоратив ҳаридлар ҳажми 4,4 млрд сўмдан 6,4 млрд сўмгача ўсди. Айни пайтда пул маблағларини тежаш ҳажми 1,2 млрд сўм ёки электрон савдолардаги бошланғич нархдан 16,2% ташкил этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: