Бишкекда америка ҳарбий базасининг расмий ёпилиш маросими бўлди

Дата: 09:44, 04-06-2014.

Тошкент. 4 июнь. ЎзТАГ – Бишкек халқаро аэропортида америка ҳарбий авиабазаси - “Манас” Транзит ташувлар марказининг (ТТМ) расмий ёпилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ).
“3 июнда расмий ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Маросим доирасида республика ҳукуматига базанинг рамзий калити топширилди”, - деб иқтибос келтиради агентлик ТТМ бош қўмондони Жон Миллард сешанба куни.
2014 йилнинг 28 февралидан бошлаб ТТМнинг барча миссиялари тугалланган ҳисобланади. Ҳозирда авиабазада 300 ҳарбий хизматчи бўлиб, улар ҳудуд ва ундаги объектларни қўриқламоқдалар. ТТМ персонали Қирғизистон ҳудудини 2014 йилнинг 10 июлига қадар тарк этади.
“Авиация, техник хизматлар ва экипажлар бошқа ерларга ўтказилди. Биз ҳозирда ҳудудни тозаламоқда, кераксиз биноларни олиб ташламоқдамиз. Баъзи объектларни Қирғизистон ҳукуматига берамиз”, - деб қўшимча қилди Ж. Миллард.
Эслатиб ўтамизки, ўтган йилнинг июнида Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев “Манас” аэропортининг кейинги тақдири билан боғлиқ махсус қонунни имзолаган, қонун мамлакат Жогорку кенеши томонидан 2013 йил 20 июнда қабул қилинган эди. Унга кўра, авиабазага доир билан имзоланган келишув 2014 йилнинг 11 июлидан бошлаб бекор қилинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: