Бишкекда ШҲТ саммити иштирокчилари учун концерт бўлиб ўтди

Дата: 11:31, 14-06-2019.

Тошкент. 14 июнь. ЎзТАГ – Бишкекда (Қирғизистон) 13-14 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити (ШҲТ) иштирокчилари учун концерт бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Қирғизистон миллий филармониясида анъанага кўра, ШҲТ саммити иштирокчилари учун концерт бўлиб ўтди. Тадбирда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари ва томшабинлар иштирок этишди", – дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, юқори мартабали меҳмонларга ҳудуд халқларининг миллий ашула ва рақсларини ўз ичига олган концерт дастури тақдим этилди. Концертда ўзбекча ашула ва мусиқа ҳам янгради.

 

Сурат манбаи: president.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: