БМТ Бош котибига КХДР кириш таъқиқланди

Дата: 12:56, 20-05-2015.

Тошкент. 20 май. ЎзТАГ – КХДР ҳукумати БМТ Бош котиби Пан Ги Мунга Кэсон саноат ҳуудига боришга рухсат бермади, деб хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ).

“Бугун эрталаб КХДР ҳукумати дипломатик каналлар орқали менинг Кэсонга кириш учун олган рухсатимни чақириб олганлари ҳақида маълумотлантирдилар. Бу қарорнинг сабаблари бизга маълум эмас”, - деб иқтибос келтиради Пан Ги Мундан ВВС рус хизмати.

Кэсонга ташриф 21 майда бўлиши ва ҳам расмий Сеул, ҳам Пхеньян томонидан маъқулланган эди.

Эслатиб ўтамизки, БМТ бош котиблари Шимолий Кореяга 20 йилдан ошиқ вақтдан бери ташриф буюрганлари йўқ. Бу ерга борган сўнгги БМТ котиби Бутрос Бутрос-Ғолийдир (1993 йилда).

Янгилик билан ўртоқлашиш: