Бокс бўйича Англия термаси Ўзбекистонда йиғин ўтказмоқда

Дата: 19:47, 29-05-2017.

Тошкент. 29 май. ЎзТАГ – Бокс бўйича Англия термаси Харьковда (Украина) ўтказиладиган 2017 йилги Европа чемпионатига тайёргарлик доирасида Ўзбекистонда йиғин ўтказмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бокс ватани жамоаси таркибида йиғинга 15 спортчи ва 6 тренер етиб келди. Англия термаси йиғинлари 25 май-2 июн орасида ўтказилади.

“Бу мамлакатда ўтказилаётган биринчи халқаро йиғин эмас. Халқаро бокс ассоциацияси Ўзбекистон Бокс федерациясининг ҳалқаро ҳамкорлик бўйича фаолиятини юқори баҳолади. Шунингдек, уюшма кузда Гамбургда (Германия) бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати олдидан Лозаннада миллий федерациялар учун махсус семинар ўтказишни режалаштирмоқда. Уни ўзбекистонлик мутахассислар ўтказадилар”, - деб таъкидлашди Ҳаваскор бокс федерациясида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: