Болтиқбўйи мамлакатлари НАТО контингентини жойлаштиришни сўрамоқдалар

Дата: 12:47, 15-05-2015.

Тошкент. 15 май. ЎзТАГ – Эстония, Латвия ва Литва НАТОда ўз ҳудудларида қуруқликдаги қўшинларни доимий асосда жойлаштиришни сўрамоқдалар, деб хабар қилади Росбалт хорижий ОАВ асосланган ҳолда.

“Бу ҳавфсизлик учун зарур. Бизнинг ҳудудда ижобий ўзгаришлар бўлиши кутилмаяпти, бу эса тўхтатиб туриш воситаси бўлиб хизмат қилади”, - деди Литва ҳарбий кучлари қўмондони вакили Миндаугас Неймонтас.

Хатда Болтиқбўйи мамлакатлари вакиллари ҳар бир мамлакатда 700-800 аскардан иборат батальон жойлаштиришни сўраганлиги қайд этилмоқда.

Олдин британиянинг The Times нашри Болтиқбўйи мамлакатлари армиялари қўмондонликлари Буюк Британия ва унинг иттифоқчиларига расмий хатнинг илк вариантини тузганликлари ҳақида хабар қилган эди. Унда ҳудудда қўшинларни жойлаштириш учун жўнатишга доир расмий илтимос мавжуд бўлган. Мақолада бу “президент Путиннинг бостириб киришдан тўхтатиб туриш” учун зарурлиги таъкидланган.

Бошқа бир хужжатга кўра, Польша НАТОнинг Варшавадаги 2016 йилги саммитида альянсдан ҳудудда доимий бўлишни сўрашни режалаштирилаётгани маълум қилинган.

Ўз навбатида, НАТО ҳозирда альянснинг жамоавий ҳавфсизлик бўйича имкониятларини совуқ уруш ниҳоясидан кейинги энг катта ошириш ишлари бўлиб ўтаётганлигини баён қилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: