Боулинг бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон шарафини олти спортчи ҳимоя қилади

Дата: 15:52, 27-09-2016.

Тошкент. 27 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон термаси боулинг бўйича Гонконгда бўлиб ўтаётган 2016 йилги Осиё чемпионати мусобақаларида қатнашмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). 

Ўзбекистон МОҚ маълумотларига кўра, турнирда 24 мамлакат вакиллари қатнашишмоқда. Ўзбекистон термаси таркибига Фазлиддин Миржалилов, Мирвоҳид Соатов, Равшан Абдусамадов, Бекзод Тўхтаниёзов, Асқар Эгамбердиев ва Қудрат Хилямовлар киришган.

Ўзбек боулингчилари мусобақаларнинг барча турлари: яккалик, жуфтлик, “учталик” ва “бешталик” жамоалар ўртасидаги жамоавий мусобақаларда иштирок этишади.

Эслатиб ўтамизки, турнир 2017 йилги жаҳон чемпионатининг саралаш босқичидир. Қоидаларга кўра, дунё биринчилигига йўлланма олиш учун биринчи 12 ўринлардан бирини олиш зарур. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: