Британия музейи делегацияси Ўзбекистон билан танишмоқда

Дата: 15:47, 13-06-2018.

Тошкент. 13 июн. ЎзТАГ – Британия музейи (British Museum) делегацияси Ўзбекистон билан танишмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ташриф Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкил қилинган.

Фонддан хабар қилишларича, делегация таркибига Ислом санъати департаменти раҳбари Ладан Акбарния, Замонавий Яқин Шарқ коллекцияси куратори Фамида Сулаймон, тўқимачилик коллекцияси куратори Хелена Вольф ва бошқалар кирган.

Ташриф дастурига Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги раҳбарияти ва Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш, шунингдек, вазирлик ходимларининг реставрация, консервация, кураторлик соҳаларида бўлажак амалиёти масалалари киритилган.

Ташриф дастуридан Британия музейи делегацияси томонидан Марғилон, Бухоро, Самарқанд, Ўзбекистоннинг маданий ва тарихий марказлари, шу жумладан, Тошкент шаҳрида Ҳазрати Имом ансамбли, Марғилон шаҳридаги Турғунбой Мирзааҳмедов уй-музейи, Бухородаги Арк қалъаси, Имом ал Бухорий мемориал мажмуаси, Самарқанддаги Регистон майдони ва бошқаларга ташриф ҳам ўрин олган.

Сурат манбаи: https://www.uzdaily.uz/articles-id-37901.htm

Янгилик билан ўртоқлашиш: