Бухорода универсал спорт мажмуи барпо этилади

Дата: 22:30, 15-03-2017.

Тошкент. 15 март. ЎзТАГ – 2018 йилда Бухорода мусобақалар ўтказиш, шунингдек, байрам тадбирлари, концерт ва форумлар ташкил этишга мўлжалланган универсал спорт мажмуи барпо этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Универсал спорт мажмуи 15 спорт тури бўйича мамлакат ва халқаро миқёсдаги мусобақаларни ўтказиш учун барча имкониятлар яратилади. Ундан 4 минг томошабинга мўлжалланган зал, учта машғулотлар зали, тўртта теннис корти, бассейн ўрин олади.

Президент Шавкат Мирзиёев вилоятга ташрифи доирасида келажакда ушбу спорт мажмуаси вилоятда бошқа йўналишлар бўйича ҳам Ватанимизнинг халқаро майдондаги обрўсини юксалтиришга қодир етук спортчиларни тайёрлашга хизмат қилсин, деб таъкидлади.

У вилоятдаги спорт иншоотларини инвентаризация қилиш, уларни муайян спорт турига ихтисослаштириш ва оммавийлигини ошириш, вилоятда спорт мураббийлари тайёрлашни янада кенгайтириш ҳақида топшириқ берди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: