Бухорода ЙТҲ оқибатида уч киши ҳалок бўлди, уч киши эса касалхонага ётқизилди ва олти киши жароҳатланди

Дата: 12:33, 08-07-2019.

Тошкент. 8 июль. ЎзТАГ – Бухорода ЙТҲ оқибатида уч киши ҳалок бўлди, уч киши эса касалхонага ётқизилди ва олти киши жароҳатланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ички ишлар вазирлиги (ИИБ) маълумотларига кўра, 6 июль куни Бухоро вилояти Ғиждувон туманида ЙТҲ содир бўлди. Янгинавруз қишлоғида истиқомат қилувчи, «Lacetti» русумли автомобил ҳайдовчиси 58 ёшли М.А "4Р-48" автомагистрали 280 км.да «Cobalt» русумли автомашинани бошқариб келаётган 59 ёшли А.Р. билан тўқнашиб кетган.

"ЙТҲ оқибатида иккала ҳайдовчи, шунингдек, «Cobalt» автомобилида бўлган 54 ёшли йўловчи Р.С. воқеа жойида ҳалок бўлишган. «Lacetti» автомобилининг бошқа уч нафар йўловчиси касалхонага ётқизилган”, – дейилади хабарда.

Қайд этилганидек, «Lacetti» автомобилидан бир йўловчи ва «Cobalt» автомобилининг беш нафар йўловчисига тиббий ёрдам кўрсатилди. Айни пайтда жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Сурат манбаи: uz.utro.news

Янгилик билан ўртоқлашиш: