“Бунёдкор” “Пахтакор”дан устун келди

Дата: 11:35, 22-10-2015.

Тошкент. 22 октябр. ЎзТАГ –Тошкентда мавсумнинг асосий футбол ўйинларидан бири – азалий рақиблар “Бунёдкор” ва “Пахтакор” ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўйин “Бунёдкор”нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйинда голларни Акмал Шораҳметов ва Достонбек Ҳамдамовлар киритдилар. “Пахтакор” дарвозабони биринчи таймда жарима майдонида қўл билан ўйнаганлик учун берилган пенальтини қайтарганини ҳам айтиб ўтиш керак”, – деб таъкидлашди Профессионал футбол лигаси матбуот хизматида.

“Биринчи таймда улар ўз ўйинларини топа олмадилар. Иккинчи тайм бошида гол ўтказиб юбордилар. Вазиятни тўғирлаш учун хужумга ўтдилар. Омад биздан юз ўгирди, дейиш мумкин. Ўз навбатида, рақиб қарши хужумда яхши ўйнади. Лекин бизда марказда ташаббусни оладиган ўйинчи етишмади. Мағлубиятда эса доим тренер айбдор бўлади”, – деди ўйиндан сўнг “Пахтакор” етакчиси Нўъмон Ҳасанов.

Янгилик билан ўртоқлашиш: