Бутун Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда

Дата: 10:31, 25-04-2014.

Тошкент. 25 апрель. ЎзТАГ – Бутун Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда, дея хабар бермоқда Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.
Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с эсади, бундан ҳам кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-14° илиқ, кундузи 20-22° иссиқ.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва баъзи жойларда кундузи ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи ерларда 15-20 м/сгача чиқади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ. Кундузи 18-23° иссиқ.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи ерларга ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи ерларда 15-20 м/сгача чиқади. Ҳарорат кечаси 9-14° илиқ атрофида, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат 25 апрелга ўтар кечаси баъзи жойларга кучли ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи ерларда 15-20 м/сгача чиқади. Ҳарорат кечаси 9-14° илиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи ерларга кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи ерларда 15-20 м/сгача чиқади. Ҳарорат кечаси 12-17° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-14° илиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи ерларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи ерларда 15-20 м/сгача чиқади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 10-15° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: