Бутунжаҳон почта иттифоқи экспертлари “Ўзбекистон почтаси”ни аудитдан ўтказдилар

Дата: 22:21, 23-03-2015.

Тошкент. 23 март. ЎзТАГ - Бутунжаҳон почта иттифоқи (БПИ) экспертлари “Ўзбекистон почтаси”ни аудитдан ўтказдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2015 йилнинг 9-17 март кунлари Бутунжаҳон почта иттифоқи экспертлари томонидан “Ўзбекистон почтаси” АЖ корхоналарида МДҲ ва Европа давлатлари учун регионал ривожаланиш режасида кўзда тутилган технологик жараёнларни аудити ўтказилди. Аудитдан кўзланган асосий мақсад - Дохада ўтказилган БПИнинг 25-Конгресси томонидан устивор хат-хабарлар учун ўрнатилган Д+5 кўрсаткичини 85% сифат хизматлари кўрсаткичи даражасига етказилиши бўйича олиб борилаётган ишларни ва кўрсатилаётган почта хизматлари сифатининг умумий даражасини ўрганиш бўлди”, – деб таъкидлашди компания матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки,”Ўзбекистон почтаси” АЖ» - Ўзбекистоннинг миллий почта оператори бўлиб, унинг таркибига 14 ҳудудий филиаллар, уларнинг 177 туман ва шаҳар узеллари, 2,986 минг алоқа бўлимлари, шунингдек, “Халкаро почтамт”нинг 20 кўчма бўлинмалари, “Ўзбекистон маркаси” ишлаб чиқариш бўлими ва “Пул ўтказмаларини назорат қилиш маркази” киради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: