Бузиш масаласида муайян шахсларнинг пулга оид манфаатлари ётади – Умарова

Дата: 13:47, 29-07-2019.

Тошкент. 29 июль. ЎзТАГ – Бузиш масаласида муайян шахсларнинг пулга оид манфаатлари ётади, деб маълум қилади Smartgov Consulting консалтинг бюроси раҳбари, жамотчилик арбоби Азиза Умарова, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Мен бузилишлар кимдир зудлик билан бошқа бировнинг ҳудудини эгаллашни истаётгани билан боғлиқ, деб ўйлайман, бу эса хусусийлаштириш тўғрисидаги янги қонунга мувофиқ амалга оширилади. Сохта ғамхўрликнинг илдизида муайян шахсларнинг пулга оид манфаатлари ётади", - деб ёзади А. Умарова ўзининг Facebook саҳифасида.

Унинг қўшимча қилишича, қонунсизлик ва бузишлар туфайли ўлим ҳолатлари статистикасини (жумладан, ўз жонига қасд қилишни ҳам ўз ичига олган) кўриб чиқишни хоҳлади.

"Биз кўчада қолдирганларни инфаркт ва инсультдан ҳалок бўлаётганларни ҳатто ҳисобга ҳам олмаймиз?!", - дея таъкидлади жамоат арбоби.

Унинг сўзларига кўра, бир қанча халқаро молия институтлари "Обод маҳалла" ва "Обод қишлоқ" дастурларига қарз маблағларини бераётганлигини (ҳеч бўлмаганда бу ҳақда турли ОАВда: Жаҳон банки, ОТБ, ИТБ ва ҳ.к.ларда эълон қилинган.) таъкидлади.

"Агар Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" шафелигида харобаларга айлантирилса, уларнинг қарз маблағларини ўзлаштиришдаги ўрни қандай? Ривожланиш механизмининг қонунийлигини ким таъминлайди ва хавфни баҳолашни амалга оширади?", - дея ҳайрати ошади унинг.

Сурат манбаи: upl.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: