Чоршанба куни энг салқин ҳаво Ўзбекистон пойтахтида кузатилади

Дата: 14:57, 09-04-2019.

Тошкент. 9 апрель. ЎзТАГ - Чоршанба 10 апрель куни энг салқин ҳаво Ўзбекистон пойтахтида, энг иссиғи Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кузатилади, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, кечаси ёмғир ёғади. Кундузи қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момоқалдироқ бўлиши кузатилади. Шамол ғарбқдан 5-10 м/с тезликда эсиб, 15-20 м/с га кучаяди.Ҳарорат кечаси 10-12°, кундузи 17-19° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эади. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, кечаси ёмғир ёғади, кундузи ҳам қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момоқалдироқ бўлиши кузатилади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с га кучаяди Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, жойларда кучли. Момоқалдироқ бўлиши мумкин. Кўчки хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Сурат манбаи: myday.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: