Чоршанба куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида шамол кучайиши кутилади

Дата: 13:18, 12-08-2014.

Тошкент. 12 август. ЎзТАГ – Чоршанба, 13 август куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида шамол кучайиши кутилади, дея хабар беради Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.

Тошкентда ҳаво бир оз булутли бўлиб, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-22° илиқ, кундузи 37-39° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан, баъзи-баъзида ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, бундан ҳам кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27° илиқ, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди Шамол шарқдан, баъзи-баъзида ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, бундан ҳам кучайиб, 15-20 м/сгача чиқади.Ҳарорат кечаси 22-27°, кундузи 37-42° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан, баъзи-баъзида ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, бундан ҳам кучайиб, 15-20 м/сгача чиқади. Ҳарорат кечаси 18-23° илиқ, кундузи 35-40° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан, баъзи-баъзида ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, бундан ҳам кучайиб, 15-20 м/сгача чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27° илиқ, кундузи 37-42° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23 илиқ, кундузи 34-39° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-19° илиқ, кундузи 27-32° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: