Чоршанба куни Ўзбекистоннинг шимолий шарқи ва марказида ёмғир ёғиши мумкин

Дата: 17:21, 30-09-2014.

Тошкент. 30 сентябр. ЎзТАГ – Чоршанба, 1 октябр куни Ўзбекистоннинг шимолий шарқи ва марказида ёмғир ёғиши мумкин, дея хабар беради Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.

Тошкентда ҳаво булутли бўлади, бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол бошда шарқдан, кейинчалик ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-13° илиқ, кундузи 23-25° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол бошда шарқдан, кейинчалик ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° илиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол бошда шарқдан, кейинчалик ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 25-30°, чўлли ҳудудларда кечаси 8-13° илиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ўзгариб туради, баъзи туманларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол бошда шарқдан, кейинчалик ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол бошда шарқдан, кейинчалик ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 27-32° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол бошда шарқдан, кейинчалик ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол бошда шарқдан, кейинчалик ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: