Давлат бошқаруви академияси магистратурага тингловчилар қабул қилишни бошлади

Дата: 22:25, 28-05-2015.

Тошкент. 28 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси 2015-2016 ўқув йили учун магистратурага тингловчилар қабул қилишни бошлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Тошкент шаҳар ҳокимияти сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

“Давлат бошқаруви” (Master of Public Administration – МРА) ва “Жамоат бошқаруви” (Master in Public Sector Management – MPSM) йўналишлари бўйича хужжатларни қабул қилиш 2015 йил 15 июнга қадар амалага оширилади.

Маълумот ўрнида, Давлат бошқаруви академияси давлат ва хўжалик бошқаруви, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари учун кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича мамлакатдаги асос олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: