Давлат мулкини сотувчи ташкилот Андижон вилоятида 9-миллиардлик мулк сотилиши ҳақида эълон қилди

Дата: 16:36, 05-09-2014.

Тошкент. 5 сентябр. ЎзТАГ – Ҳусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Андижон вилояти бўйича ҳудудий бошқармаси умумий қиймати 9,156 млрд сўмлик 5 давлат активларини сотиши ҳақида эълон қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Сотувда қатнашишга маҳаллий ва хорижий инвесторлар таклиф этилмоқда.

Фойдаланилмаётган маъмурий бино ва иншоотлар, хусусан, автотранспорт корхоналари, илмий муассаса ва бошқалар сотувга қўйилган.

Улар орасида энг йирик объект “Мулк Инвест” давлат унитар компаниясининг умумий майдони 46,7 минг кв. метр бўлган бино ва иншоотлари бўлиб, улар 7,49 млрд сўмга баҳоланмоқда.

Бошқа йирик объект Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Физика бўлими илмий станциясининг қиймати 1,16 млрд сўмлик бино ва иншоотларидир.

$1 = 2351,84 сўм.

Янгилик билан ўртоқлашиш: