Давлат рақобат қўмитаси 243 давлат мулки объектларини савдога қўйди

Дата: 17:34, 21-08-2017.

Тошкент. 21 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси инвестиция киритиш мажбурияти билан “нол” харид қийматида хусусийлаштириладиган давлат активлари бўйича очиқ танлов савдоларига таклиф этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида қўмита 18 августда, жисмоний ва юридик шахслар ҳамда хорижий инвесторларга мурожаат орқали маълум қилган.

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 майдаги 295-сонли Қарори билан Республика миқёсида инвестиция мажбуриятлари қабул қилиш шарти билан “нол” харид қиймати бўйича танлов асосида сотиладиган 243 та давлат мулки объектлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг расмий веб-сайтларидан – www.gkk.uz, www.gkktorg.uz олиш мумкин”, - дейилади қўмита хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: