Давлат солиқ қўмитаси янги мобил илова чиқарди

Дата: 17:10, 30-07-2014.

Тошкент. 30 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон давлат солиқ қўмитаси солиқ хизмати органлари самарадорлиги ва қўллашлигини ошириш мақсадларида янги “SOLIQ” номли мобил иловани ишга туширди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Илова Android 2.2 ва ундан юқори, ҳамда iOS 4.0 ва ундан юқори версиядаги операцион тизимлардаги қурилмаларда ишлай олади. Илова ўзбек ва рус тилларида. Кейинчалик инглиз тили ҳам қўшилади. Илова ёрдамида солиқ тўловчининг идентификация рақами, солиқлар бўйича қарздорликлар, мамлакатдаги барча солиқ бўлинмалари манзиллари, солиқ қонучилигидаги сўнгги ўзгаришлар ва бошқа кўп нарсаларни билиб олиш мумкин”, – деб таъкидлашди ДСҚ матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: