Денис Истомин Гштааддаги АТР турнирининг биринчи раундида биринчи сетда ўйиндан чиқиб кетди

Дата: 15:52, 21-07-2016.

Тошкент. 21 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Гштааддаги (Швейцария) АТР турнирининг биринчи раундида жаҳоннинг 139-ракеткаси босниялик Мирза Башич билан учрашувда 2:4 ҳисобида биринчи сетда ўйиндан чиқиб кетди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу муваффақиятсизликка қадар Истомин Профессионал теннисчилар уюшмаси (АТР) рейтингида 97-ўринда эди. Россиялик Константин Кравчук биринчи раундда уч тайбрейкларда аргентиналик Гуидо Пельяни енгишга муваффақ бўлди.

Турнирнинг ҳар икки етакчиси – испан Фелисиано Лопес (жаҳоннинг 21-ракеткаси) ва француз Жиль Симон (жаҳонда 30-ракетка) ўз ўйинларини иккинчи раунддан бошлаб ўтказадилар.

Маълумот ўрнида, Suisse Open Gstaad – ёз ўртасида Гштаадда (Швейцария) ўтказиладиган эркаклар профессионал теннис турниридир. Мусобақа маҳаллий Roy Emerson Arena мажмуининг тупроқли кортларида ўтказилади. 2009 йилдан бери соврин жамғармаси 494 минг евро бўлган турнир ATP 250 сериясига киради. Турнирда яккаликда 28 иштирокчи ва 16 жуфтлик қатнашади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: