“Доррефтранс” дивидендлар тўлашга 1,77 млрд сўм ажратади

Дата: 11:43, 08-09-2014.

Тошкент. 8 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги рефрижератор вагонларда юкларни ташишга ихтисослашган “Доррефтранс” ОАЖ дивидендлар тўлашга 1,77 млрд сўм ажратади, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компания акционерларининг умумий йиғилиши давомида номинали минг сўм бўлган ҳар бир исми кўрсатилган акция учун 8,09% дивиденд тўлаб бериш ҳақида қарор қабул қилинди.

Жами даромадлар тўлаб бериладиган акцияларнинг умумий сони 21,887 млн дона.

Эслатиб ўтамизки, “ДорРефТранс” ОАЖ “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТЙК таркибига киради ва рефрижераторли вагонларда юк ташишга ихтисослашган.

Компания 1,952 минг дона рефрижераторли вагон, 390 рефрижератор секциялари, 27 автоном рефрижератор вагонлари, 107 “музлатгич” ва 108 “термос”га эга.

$1 = 2351,84 сўм.

Янгилик билан ўртоқлашиш: