Душанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида термометр кўрсаткичи 40 даража иссиқдан юқорига кўтарилмайди

Дата: 08:19, 25-06-2018.

Тошкент. 25 июн. ЎзТАГ – Душанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида термометр кўрсаткичи 40 даража иссиқдан юқорига кўтарилмайди, фақат Фарғона водийсида ва тоғларда баъзи жойларга бироз ёмғир ёғиши мумкин, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-19° иссиқ, кундузи 32-34° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларга ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19-24° иссиқ, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида баъзи жойларга ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23° иссиқ, кундузи 33-34° иссиқ бўлади.

Тошкент Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22° иссиқ, кундузи 31-36° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23° иссиқ, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларга бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22° иссиқ, кундузи 31-36° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли жойларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° иссиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Сурат манбаи: https://mytashkent.uz/2011/08/08/eto-chudnaya-sharshara/

Янгилик билан ўртоқлашиш: