Душанба куни Ўзбекистоннинг қарийб барча ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Дата: 09:58, 09-09-2019.

Тошкент. 9 сентябрь. ЎзТАГ – Душанба, 9 сентябрь куни Ўзбекистоннинг қарийб барча ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда, дейилади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, жойларда 12-17 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-15°, кундузи 17-19° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида жойларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида жойларда ҳаво бироз булутли бўлади, жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 21-26° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6-11°, кундузи 10-15° иссиқ бўлади.

 

Сурат манбаи: ktk.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: