Энг яхши ўзбек шахматчиси Рустам Қосимжонов жаҳон рейтингининг биринчи рақамидан 161 очкога ортда қолмоқда

Дата: 16:45, 05-09-2016.

Тошкент. 5 сентябр. ЎзТАГ - Энг яхши ўзбек шахматчиси Рустам Қосимжонов (2696) жаҳон рейтингининг биринчи рақами бўлган норвегиялик Магнус Карлсендан (2857) 161 очкога ортда қолмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

 Хусусан, айни пайтда жаҳондаги энг кучли шахматчилар ўнталиги қуйидагича: Магнус Карлсен (Норвегия) 2857, М.Вашье-Лаграв (Франция) 2813, Ф.Каруана (АҚШ), В.Крамник (Россия) – 2808тадан, Л.Аронян (Арманистон) 2795, Х.Накамура 2789, У.Со (ҳар иккиси АҚШ) 2783, В.Ананд (Ҳиндистон) 2776, С.Карякин (Россия) 2769, В.Топалов (Болгария) 2768.

Ўзбекистоннинг энг яхши ўн шахмачилари эса Рустам Қосимжонов (2696), Жахонгир Воҳидов (2583), Антон Филиппов (2582), Сергей Загребельный (2485), Михаил Салтаев (2477), Сайдали Йўлдошев (2469), Темур Игонин (2466), Марат Жумаев (2450), Алексей Барсов (2441), Тоҳир Воҳидовлардир (2435).

Янгилик билан ўртоқлашиш: