Эртага Ўзбекистоннинг баъзи туманларида бир оз ёмғир ёғиб, 30° атрофида иссиқ бўлиши кутилмоқда

Дата: 17:02, 29-09-2014.

Тошкент. 29 сентябр. ЎзТАГ – Эртага Ўзбекистоннинг баъзи туманларида бир оз ёмғир ёғиб, 30° атрофида иссиқ бўлиши кутилмоқда, дея хабар беради Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.

Тошкентда ҳаво булутли бўлади, кечга бориб бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол бошда шарқдан, кейинчалик ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-15° илиқ, кундузи 25-27° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол бошда шарқдан, кейинчалик ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол бошда шарқдан, кейинчалик ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ўзгариб туради, кечга бориб баъзи туманларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол бошда шарқдан, кейинчалик ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.

Самарқанд вилоятида ҳаво булутли бўлади, ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол бошда шарқдан, кейинчалик ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол бошда шарқдан, кейинчалик ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 27-32° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол бошда шарқдан, кейинчалик ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: