ЕТТБ делегацияси Ўзбекистонга келади

Дата: 14:20, 06-11-2017.

Тошкент. 6 ноябр. ЎзТАГ – 2017 йилнинг 7 ноябр куни Ўзбекистонга Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) биринчи вице-президенти Филип Беннет бошчилигидаги делегация ташриф буюради, деб хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

“Кенг қамровли ташриф дастурига кўра Ҳукумат, Олий Мажлис Сенати, Марказий банк ва бошқа етакчи молия муассасаларида учрашув ва музокаралар ўтказиш ҳамда кредит келишувларини имзолаш кўзда тутилган”, - дейилади хабарда.

ЕТТБнинг нуфузли делегацияси «Марказий Осиё: бир ўтмиш ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва ўзаро фаровонлик учун ҳамкорлик» мавзуидаги халқаро конференциясида ҳам иштирок этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: