ЕТТБ Ўзбекистонга гидроэлектростанцияларни реабилитация қилиш соҳасида лойиҳаларни амалга оширишга ёрдам беради

Дата: 17:43, 11-06-2019.

Тошкент. 11 июнь. ЎзТАГ – Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Ўзбекистонга гидроэлектростанцияларни реабилитация қилиш соҳасида лойиҳаларни амалга оширишга ёрдам беради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"10 июнь куни Тошкентда инвестиция ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов ЕТТБ Президенти С.Чакрабарти билан музокаралар ўтказди. (...) Музокаралар якунида томонлар томонидан гидроэлектростанцияларни реабилитация қилиш соҳасида тўртта янги лойиҳани амалга ошириш бўйича битим имзоланди", – дейилади Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Учрашув доирасида шаҳар ва энергетика тармоқларида тасдиқланган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, хусусан, мамлакатимизда сув таъминоти ва коммуникация тизимларини модернизация қилиш ва яхшилаш, Ўзбекистон билан ЕТТБ ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантириш йўллари, шунингдек, иқтисодий сиёсатнинг устувор йўналишлари ва келгуси давр учун иқтисодий ислоҳотларнинг асосий йўналишлари қайд этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон президенти ҳузуридаги хорижий инвесторлар Кенгашининг биринчи мажлисини ўтказиш мумкин бўлган саналар ҳам келишиб олинди.

 

Сурат манбаи: mift.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: