“Euronews”да Марғилон ипаги ҳақида репортаж кетмоқда

Дата: 17:48, 27-01-2016.

Тошкент. 27 январ. ЎзТАГ – Таниқли “Euronews” халқаро телеканалида Марғилон ипагига бағишланган кўрсатув намойиш этилмоқда. У 25-31 январ кунлари олиб берилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбектуризм” МК хабар беришларича, ушбу репортаж “Ўзбекистондан мактублар” туркумига кирувчи кўрсатувларнинг тўртинчисидир. Дастур “Postcards” кўрсатувлари доирасида намойиш этилмоқда.

“Ўзбектуризм” МК сайтида ушбу репортажнинг маҳаллий вақт билан қачон олиб берилиши ҳақида тўлиқ маълумот мавжуд.

Шунингдек, видеорепортажлар телеканал сайти euronews.com ва “Ўзбектуризм”МК сайтида ҳам мавжуд.

Эслатиб ўтамизки, “Euronews” халқаро телеканалида намойиш этилаётган “Ўзбекистондан мактублар” туркуми мамлакатнинг маданий-тарихий меъросига бағишланган.

Ўзбекистон туристик салоҳиятига бағишланган реклама роликлари “Euronews” агентлиги томонидан 2013 йилдан бери намойиш этилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: