Евро-2016: Тренерлардан қай бири донороқ бўлиб чиқади – Фернанду Сантушми ёки Дидье Дешамми?
Тошкент. 8 июл. ЎзТАГ – Тренерлардан қай бири донороқ бўлиб чиқади – Португалия термаси мураббийси Фернанду Сантушми ёки унинг франциялик ҳамкасби Дидье Дешамми?
Ушбу масала кеча тунда Марселдаги стадионда яримфинал ўйинига якун ясаб, 2014 йилги Бразилиядаги жаҳон чемпиони Германия термасини ўз ўйига жўнатиб юборган финал ҳуштак янграганидан кейин янада долзарблашди. Катта ҳисобда, юқоридаги ҳар икки тренерлар бир бирига ўхшаш тактикалардан фойдаланадилар. Яъни уларнинг услубларида ўйинни назорат қилиш, доимий равишда бўш нуқталарни қидириш, кескин тезлашув ва голли вазиятлардан самарали фойдаланиш кабилар бор.
Финал яқинлашгани сайин жамоалар шунчалик кам голли вазиятлар яратаётгани ҳам тушунарли, чунки мағлубиятнинг қиймати жуда-жуда юқори.
Лекин юқоридаги мураббийлар орасидаги фарқ ҳам катта.
Хусусан, Сантушда Санчеш бор. Айнан унинг топқирлиги, майдонни кўра билиш қобилияти, шунингдек, голли вазиятларга чиққан ҳолда улардан фойдалана олиш уқуви португаллар ўйинида кўп нарсани ҳал қилади.
Бу ҳали португалларнинг асосий кучи – Криштиану Роналдуни ҳисобга олмаганда.
Дешамда эса Погба бор. Унинг техникаси ҳаддан ташқари кучли, у ҳар қандай рақибнинг исталган ўйинчисини алдаб ўтишга ва голли вазият яратишга қодир. Агар финалда унинг ўйини қовушса – французларнинг асосий ишонган тоғи Антуан Гризманнда тезлашиши учун бўшлиқ пайдо бўлади ва у гол уришга эришади. Чунки ушбу ўйинчида тўпга ҳамроҳлик қилган ҳолда рақиб дарвозасига хавф солиш ва максимал тезликда ҳаракатланиш бўйича ноёб қобилият мавжуд.
Айнан шу жиҳатдан Гризманн ва Роналду бир бирларига ўхшаб кетади. Тўғри, португалнинг техникаси нозикроқлиги ва иккинчи қаватда фантастик ўйин кўрсатиш қобилиятини ҳам ҳисобга олиш керак...
Финалга уч кун бўлишига қармасдан, букмекерлик идоралари прогнозларини ошкор этмоқдалар. Кўпчилик таҳлилчилар турнир мезбонлари имкониятларини юқори деб ҳисобламоқда. Франция термасининг асосий вақт давомидаги ғалаба коэффиценти – 2,04, дуранг ставкаси – 3,20 деб кўрсатилмоқда. Португалия термаси ғалабаси эса 4,60га баҳоланмоқда. Қўшимча вақт ва пенальтилар серияси котировкалари Дидье Дешам жамоаси фойдасига 1,46га 2,95.
Агар юқоридагиларнинг ҳаммасини оддий тилда тушунтирсак, Франциянинг ғалаба қилиш эҳтимоли 67%га тенг, Криштиану Роналду ва шерикларида эса бу кўрсаткич 33%.
Ҳозирданоқ букмекерлар финалда голлар кўп бўлмаслиги ҳақида башорат қилмоқдалар. Кўп эҳтимоли билан, асосий вақтда фақат битта гол киритилади ва жамоалар 0:0 ўйнайдилар.
Тўғри, бунга финал ўйини иштирокчилари билан яқинда беллашган термаларнинг нуфузи ҳам таъсир қилмоқда. Тан олиш керакки, Германия камтаргина Уэльсга қараганда нуфузлироқ. Шу сабабли, кучлироқ жамаони енгган термага юқорироқ ставка қилинмоқда.
Бирок…
Бироқ, ҳаммаси бир қарагандаги каби оддий эмас. Кўп нарса, ёки бутунлай ҳамма нарса термалар бош тренерлари Фернанду Сантуш ва Дидье Дешамга боғлиқ бўлади. Ҳар икки мураббий яримфиналлардан кейинги вақтдан унумли фойдаланишлари керак. Агар Дешам ўйинчилари қувватини тўғри йўналтира олса, жамоа ўз майдонида чемпионликни қўлга киритиши мумкин. Агар Сантуш жамоа ўйинчилари ҳаяжонини тўғри бостириб, уларни ғалабага психологик жиҳатдан тайёрлай олса, Роналду ҳаётида биринчи марта терма жамоа билан биргаликда энг олий футбол совринларидан бирини қўлга киритиши мумкин.
Кўрамизми?..
Еврода учинчи ўрин учун ўйин умуман ўтказилмайди.
Чемпионатнинг финал ўйини 11 июлда “Стад де Франс” стадионида бўлиб ўтади.