Евроосиё Иттифоқидаги энг паст пенсиялар Қирғизистонда экани маълум бўлди

Дата: 13:47, 15-05-2015.

Тошкент. 15 май. ЎзТАГ – Қирғиз пенсионерлари ЕОИИдаги энг камбағал пенсионерлар, энг бой пенсионерлар эса Қозоғистон пенсионерлари бўлиб чиқди. Бу ҳақида КирТАГнинг ЕОИИдаги бугунги пенсия таъминоти юзасидан ўтказилган мониторинг натижаларидан маълум бўлди.

Энг бой пенсионерлар Қозоғистонда бўлиб, бу ерда ўртача пенсия миқдори 50 549 тенге ёки АҚШ долларига чаққанда $272га тенг. Россия Федерациясидаги кексалар бундан бир оз кам оладилар. 2015 йилнинг февралида Россиядаги ўртача пенсия 12 минг 45 рублни ёки РФ МБ ставкаси бўйича $240ни ташкил этган.

Белоруслар $200 доллар пенсия оладилар. Ушбу мамлакатда жорий йил февралида барча турдаги ўртача пенсия миқдори 2 млн 658,2 минг беларусь рубли ёки $187,5 тенг бўлган.

Қирғизистон пенсионерлари, афсуски, бундай пенсия олмайдилар. 2014 йил октябридаги энг кейинги пенсиялар оширилишидан кейин ушбу мамлакатдаги ўртача пенсия миқдори 4,6 минг қирғиз сўми ёки $78 атрофидани ташкил этган.

Ҳисоб-китобларга кўра, ЕОИИ ўртача пенсия миқдори $233га тенг бўлиб, бу қирғиз пенсионерларининг пенсиясидан уч баравар кўп.

Янгилик билан ўртоқлашиш: