Европа тикланиш ва тарққиёт банки Ўзбекистон ЯИМ ўсиши бўйича прогнозни 6,2% даражасида сақлаб қолди

Дата: 16:44, 11-05-2017.

Тошкент. 11 май. ЎзТАГ – Европа тикланиш ва тарққиёт банки (ЕТТБ) 2017 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиши бўйича прогнозни 6,2% даражасида сақлаб қолди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида банкнинг май ойида чоп этилган “ЕТТБ фаолият юритаётган мамлакатлардаги минтақавий иқтисодий истиқболлар” номли ҳисоботида маълум қилинган.

Банк мутахассисларининг маълумотларига кўра, 2016 йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши 7,8% ташкил қилган. Бу кўрсаткич 2018 йилда 6,5% бўлиши кутилмоқда.

ЕТТБ экспертлари энергия манбаларига юқори экспорт нархлари, Россия иқтисодининг тикланиши ва пул ўтказмаларининг келиши Ўзбекистондаги ўсишни қўллаб қувватлашини айтиб ўтганлар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: