Фақат Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати 10 даража иссиқдан юқорига кўтарилади

Дата: 12:43, 22-10-2015.

Тошкент. 22 октябр. ЎзТАГ – Жума куни Фақат Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати 10 даражадан юқорига кўтарилади, кечаси деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида ер музлайди, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2° илиқ, 2° совуқ бўлиши мумкин, кундузи 8-10° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 5-7° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, баъзи жойларда 2° совуқ бўлиши мумкин, кундузи 8-10° илиқ, Навоий вилояти шимолида 5-7° совуқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, баъзи жойларда 2° совуқ бўлиши мумкин, кундузи 8-10° илиқ.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2° илиқ, кундузи 10-12° иссиқ.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2° илиқ, кундузи 8-10° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: