Фақат Сирдарё вилояти туризм соҳасида $7 млндан зиёдлик келишувлар имзоланди

Дата: 10:39, 22-11-2018.

Тошкент. 22 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда туризм соҳасида биринчи Халқаро инвестицион форумининг иккинчи куни якунлари бўйича фақат Сирдарё вилояти туризм соҳасида $7 млндан зиёдлик келишувлар имзоланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Халқаро инвестицион форум доирасида b2b ва b2g учрашувлар ўтказилди. Бу учрашувлар маҳаллий бизнес вакиллари, пойтахт ва вилоят ўз ўзини боқариш органлари ва хорижий инвесторларни бир жойга тўплади”, - дейилади Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматининг хабарида.

Хусусан, b2b ва b2g учрашувлар якунида Сирдарё вилояти меҳмонхона комплекси ва ресторан қуриш учун Orta sharq invest МЧЖ билан 15 млрд сўмлик ($1,8 млн), “Аслбойлик” МЧЖ билан 3 млрд сўмлик ($362,4 минг) ва EngeneeringBoyovut МЧЖ (Жанубий Корея) билан $5 млнлик инвестиция битимлари имзолади.

Ўз навбатида, Самарқанд вилояти “АҚШУЗПром” МЧЖ билан $5 млнга, шунингдек SEA business center (Сингапур) ширкати билан шартнома имзолади.

Шунингек, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Сингапурнинг SEA business center вакиллари ўртасида Ўзбекистон-Сингапур сайёҳлик марказининг очилиши тўғрисида келишув, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги “Ўқув-консалтинг маркази” ДУК ва Туркистон вилоятининг (Қозоғистон) ташқи алоқалар бошқармаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим, Тошкент шаҳри ҳокимияти ва маҳаллий инвесторлар ўртасида умумий қиймати 12 млрд сўмлик ($1,4 млн) келишувлар имзоланди.

Бундан ташқари, Наманган вилояти ҳокимияти ва Озарбайжоннинг NabuccoARC компанияси ўртасида қиймати $3 млнлик, Жиззах вилояти ҳокимияти ва “Моҳичеҳра” МЧЖ ўртасида экотуризм базасини яратиш тўғрисидаги 1 млрд сўмлик ($120,8 минг) шартнома ҳамда Хоразм вилояти ҳокимияти билан KazDevelopinvest МЧЖ ўртасида (Қозоғистон) умумий қиймати $6 млнлик шартнома имзоланди.

 

Сурат манбаи: https://uzbektourism.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: