Франциянинг Accor компанияси Тошкентлаги “Сити-Палас” меҳмонхонасини бошқарувга олиши мумкин

Дата: 15:31, 25-03-2014.

Тошкент. 25 март. ЎзТАГ – Етакчи француз меҳмонхона бошқаруви компанияси бўлган Accor ширкати Ўзбекистон пойтахтидаги “Сити-Палас” меҳмонхонасини ўз бошқарувига олиши мумкин, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу тўғридаги дастлабги келишув Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, “Ўзбектуризм” миллий компанияси ва Accor компанияси томонидан имзоланди.
Вазирлик матбуот хизматидан хабар қилишларича, хужжат пойтахтдаги “Сити-Палас” меҳмонхонасини француз томонига бошқарувга бериш масаласини ишлаб чиқишни кўзда тутади.
Келишув Ўзбекистон делегациясининг Француз ҳукумати таклифига кўра яқиндаги ташрифи доирасида имзоланди. Маълумотларга кўра, Accor дунёнинг 92 мамлкакатида фаолият юритади ва 3,5 минг отелга эгалик қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: