Француз компанияси Ўзбекистонда сувни назорат қилишнинг инновацион тизимини яратишни таклиф қилди

Дата: 12:46, 09-11-2018.

Тошкент. 9 ноябр. ЎзТАГ – Suez француз компанияси Ўзбекистонда сувни назорат қилишнинг инновацион тизимини яратишни таклиф қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тошкент шаҳар ҳокимлигида (маъмуриятида - ЎзТАГ) президент маслаҳатчиси ўринбосари Элёр Ғаниев ва шаҳар ҳокими в.б. Жаҳонгир Ортиқходжаевнинг Suez компаниясининг ривожланаётган бозорлар бўйича бош директори Эрик Гебали билан учрашуви бўлиб ўтди.

“Сув ресурсларини бошқариш бўйича Suez француз компанияси Ўзбекистонда сув билан таъминлаш ва уни назорат қилиш, бошқаришнинг инновацион тизимини яратиш, шунингдек, сарф этилаётган сув харажатларини қисқартиришни таклиф қилди”, - дейилади пойтахт ҳокимлиги матбуот хизматининг хабарида.

Шунингдек, ўзбек томони компаниялар ва бошқа мусъул органлар ўртасида қўшма ишчи гуруҳи ва Амалий чоралар режасини тузишни таклиф этди.

Сурат манбаи: http://gtn.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: