Футбол бўйича Ўзбекистон термаси Иордания устидан ғалаба қозонди

Дата: 13:06, 05-09-2014.

Тошкент. 5 сентябр. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон ва Иордания термалари ўртасида бўлиб ўтган ўртоқлик учрашуви Ўзбекистон термасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Иордания дарвозасига киритилган икки гол иккинчи таймда урилди. Ҳисобни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинчиси Игорь Сергеев 56-дақиқада очди. Рашидовнинг жарима зарбасини иорданияликлар дарвозабони қайтарди, аммо Игорь қайтган тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Учрашувга ҳакам томонидан қўшиб берилган учинчи дақиқа ўтиб бораётган вақтда эса, Дилшод Жўраев Иордания терма жамоаси дарвозасини ишғол қилиб учрашувга нуқта қўйди - 2:0. У Воҳид Шодиевдан қулай тўп олди ва Иордания дарвозасига қарата аниқ тўп йўллай олди. Меҳмонлар дарвозабони Амир Шафи штанга бурчагига йўналтирилган тўпни ушлай олмади”, – деб таъкидлашди мамлакат Футбол федерацияси матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, биз бундан олдин Ўзбекистон ва Иордания термалари ўртасида ўртоқлик учрашуви режалаштирилгани каби 3 сентябрда эмас, 4 сентябрда ўтказилиши ҳақида хабар қилган эдик.

Янгилик билан ўртоқлашиш: