Футбол бўйича Ўзбекистон термаси “Уфа” ФК енга олмади

Дата: 09:38, 21-07-2016.

Тошкент. 21 июл. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон термаси Австриядаги йиғинда россиянинг “Уфа” клубига қарши иккинчи машқ ўйинини ўтказди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ҳар икки жамоа хужумкор футбол намойиш қилишди. Иккинчи дақиқадаёқ уфаликларнинг бразилиялик легионери Марсиньо Ўзбекистон термаси дарвозасини ишғол қилди. Самвел Бабаян шогирдлари фақат биринчи тайм ўртасига бориб, Шомуродовнинг муваффақиятли бурчак зарбасидан сўнг ҳисобни тенглаштирдилар. Яна икки дақиқадан кейин Искандаров олисдан зарба бериб, ўзбек термасини олдинга олиб чиқди”, – деб таъкидлашди мамлакат Футбол федерациясида.

Уфаликлар ҳисобни фақат иккинчи таймда пенальтидан сўнг тенглаштиришга муваффақ бўлдилар. Якуний ҳисоб 2:2. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: