Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар термаси Янги Зеландияга қарши икки ўртоқлик учрашувни ўтказади
Тошкент. 10 март. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар термаси (U-20) Янги Зеландияга қарши икки ўртоқлик учрашувни ўтказади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ҳар икки учрашув апрел бошида Тошкентда бўлиб ўтади. Режага мувофиқ, жамоалар ўртасидаги биринчи ўйин 4 апрелда ўтказилиши керак. Иккинчи ўйинни томонлар шундан икки кун кейин ўйнайдилар. Ўзбекистон ва Янги Зеландия ёшлар термалари ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатининг финал қисмига тайёргарлик кўрмоқдалар. Айнан Янги Зеландия ушбу турнирга мезбонлик қилади”, – деб таъкидлашди Футбол федерацияси матбуот хизматида.