Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар термаси Осиё чемпионатидаги чиқишини якунлади

Дата: 18:25, 25-09-2015.

Тошкент. 25 сентябр. ЎзТАГ - Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар термаси шу кунларда Малайзияда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатидаги чиқишини якунлади. Ба ҳақида Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизмати хабар қилмоқда.
“Мусобақалар гуруҳ босқичининг сўнги турида Ўзбекистон термаси Гонконг билан учрашув, 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади. Ўзбекистон терма жамоаси киритган голларга Махлиё Юсупова, Феруза Турдибоева ҳамда Маҳлиё Сарикова муаллифлик қилди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси аввалги икки учрашувда Малайзияга 4:9 ва Эронга 1:9 ҳисобларида мағлуб бўлган эди. Гонконг билан дурангдан кейин жамоа босқични охирги ўринда якунлади.
Ўз навбатида, Эрон ҳамда Малайзия аёллар терма жамоалари чемпионат ярим финалига йўл олди. “В” гуруҳидан эса Япония ва Таиланд терма жамолари ярим финалчига айландилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: