Футзал бўйича Ўзбекистон термаси жаҳон рейтингида икки поғона юқорилади

Дата: 16:45, 07-07-2014.

Тошкент. 7 июл. ЎзТАГ – Футзал бўйича Ўзбекистон термаси жаҳон рейтингидаги ўз ўринларини яхшилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Янги рейтингга мувофиқ, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўз натижасини икки поғонага яхшилаган ҳолда, жаҳонда 18-поғонани эгаллаб турибди. Осиё терма жамоалари орасида Ўзбекистон тўртинчи натижага эга. Баҳодир Аҳмедов жамоаси юқорисидан Эрон (7), Япония (9) ва Таиланд (17) терма жамоалари ўрин олган”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизматида.
Футзал терма жамоалари ўтрасидаги жаҳон рейтингини Бразилия терма жамоаси бошқариб турибди. Кучли учликни Испания ва Италия терма жамоалари тўлдиришган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: