Гандбол бўйича Ўзбекистон термаси Осиё чемпионатига тайёрланмоқда

Дата: 17:47, 15-07-2016.

Тошкент. 15 июл. ЎзТАГ – Гандбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар термаси Италиядаги Жаҳон кубогида ғалабадан кейин 2016 йилги Осиё чемпионатига тайёрланмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Гандбол федерацияси маълумотларига кўра, ушбу спорт тури бўйича қитъанинг бош мусобақаси Иорданияда 21 июлдан 2 августгача бўлиб ўтади.

Аниқлаштирилишича, Осиё чемпионатида ғалаба Германияда ўтказиладиган 2017 йилги жаҳон чемпионатида қатнашиш ҳуқуқини беради.

Маълумот ўрнида, 1999-2000 йилларда туғилган ўсмирлар орасида Ўзбекистон термаси финал баҳсида Германия термасини 17:16 ҳисобида енгиб, гандбол бўйича 44- Жаҳон кубогини кўлга киритган эди. Ёш гандболчилар Италиядан Тошкентда 13 июлда қайтдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: