“Газпром” ва “Ўзбекнефтегаз” стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзоладилар
Тошкент. 5 июн. ЎзТАГ – “Газпром” АЖ бошқаруви раиси Алексей Миллер Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, “Ўзбекнефтгаз” МХК бошқаруви раиси Ғуломжон Ибрагимовлар компанияларнинг стратегик ҳамкорлиги тўғрисидаги битимни имзоладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Хужжат Ўзбекистон ҳудудида янги лойиҳаларни амалга оширишда томонларнинг ўзаро муносабатларини кўзда тутилади. Хусусан, газ инфратузилмалари объектларини реконструкция қилиш, қуриш ва улардан фойдаланиш, геологик разведка, углеводородларни қазиб олиш, қайта ишлаш ва сақлаш, автоном газлаштириш учун сиқилган ва суюлтирилган табиий газдан фойдаланиш, республикани газ билан таъминлашнинг бош схемасини ишлаб чиқиш кабиларга боғлиқ”, - деб таъкидланади россия компанияси матбуот хизмати хабарида.
Алексей Миллер ва Ғуломжон Ибрагимов ишчи учрашув ҳам ўтказиб, унда компанияларнинг жорий ҳамкорликни кўриб чиқдилар ҳамда имзоланган келишувни юқори баҳоладилар.
Эслатиб ўтамизки, 2017 йил 5 апрелда “Газпром” ва “Ўзбекнефтгаз” МХК томонидан 2018 йилдан бошлаб беш йил муддатга Ўзбекистондан 4 млрд куб метр ўзбек газини сотиб олиш шартномаси ҳамда геологик разведка ишларини ўтказиш ва инжиниринг-инновацион ишларни ташкил этиш тўғрисидаги келишув имзолаган эди.
2016 йилда “Газпром” Ўзбекистондан сотиб олган табиий газ ҳажми 6,2 млрд куб метрни ташкил қилди.