“Гетьманкар” украин компанияси Ravon R2 ўзбек автомобилларини каршеринг хизматини йўлга қўйиш учун танлади

Дата: 17:15, 06-12-2017.

Тошкент. 6 декабр. ЎзТАГ – “Гетьманкар” украин компанияси Ravon R2 ўзбек автомобилларини Киевда каршеринг хизматини йўлга қўйиш учун танлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Гетьманкар” 30 та Ravon R2 автомобилларини олишга ҳам улгурди. Автомобиль нархи, фойдаланиш ҳаражатлари ва автоматик тезлик узатиш қутиси каби кўрсаткичлардан келиб чиқиб танланган”, - деб хабар қилади Autogeek нашри.

Автомобилни ижарага олиш баҳоси дақиқалик тарификациялашда дақиқасига 5,99 гривнани ташкил қилади. Сафар доирасида босиб ўтилган масофа 50 кмдан ошмаса, бунинг учун ҳақ тўлаш зарур эмас. Агар бундан ошса, ҳар бир километр 4,29 гривнага айланади.

“Кутиш” хизмати ҳам мавжуд бўлиб, у дақиқасига 0,99 грн. туради. Бунда ҳайдовчи бошқа ҳайдовчиларга ўз автомобилини олиб туришга рухсат беради.

Соатбай тариф соатига 59 гривна туради. Бунда ҳар бир километр учун 4,99 грн. тўланади.

Кунбай ижарада автомобиль ҳақи 990 гривнани ташкил этади. Бунинг ичига 100 километр йўл юриш ҳам киради (бундан юқориси километрига 5,99 грн).

1 UAH=298,98 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: