GM Uzbekistan икки янги автомобилни ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

Дата: 08:54, 28-05-2015.

Тошкент. 28 май. ЎзТАГ – Яқин орада GM Uzbekistan икки янги автомобилни ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда, деб хабар қилади 12news.uz агентлиги.

Бу ҳақида GM Koreaнинг президент ва ижрочи директори Серджио Роча Сеулдаги ўзбек-корейс бизнес-форуми доирасида маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда замонавий автомобил, тежамкор двигател ва автокомпонентлар ишлаб чиқариш бўйича 3та юқоритехнологик тўлақонли завод фаолият юритмоқда.

“Агар бошқа давлатларда биз иккитадан ортиқ глобал автомобиллар ишлаб чиқармасак, Ўзбекистонда 9 глобал моделларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Яқин орада компания бу ерда “ЖиЭм Пауртрейн” корхонаси асосида яна иккита глобал автомобилларни ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Шунингдек, бу ерда янада қувватлироқ автомобиль двигателлари ишлаб чиқариш ташкил этилади, Ўзбекистон эса “Женерал Моторс”нинг автобутловчи қисмлар ишлаб чиқариш бўйича 100 ошиқ амалдаги корхоналари глобал тармоғига қўшилади, бу ерда автомобиль қисмлари, эҳтиёт қисмлар, трансмиссия, амортизаторлар ва бошқаларнит ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилади”, - деб таъкидлади GM Korea раҳбари.

Бундан олдин ўтган йили “Ўзавтосаноат” АК вакиллари General Motors Uzbekistan ҚК асосида янги Т250 (Chevrolet Aveo) моделини ишлаб чиқаришга тайёргарликни бошлагани ҳақида хабар қилинган эди.

2015-2020 йилларда GM Uzbekistan ЁАЖ ҚК янги моделлар ишлаб чиқаришга $150 млн йўналтиришни режалаштираётгани маълум қилинган эди. Хусусун, 2016 йилда Gentra седанини рестайлинг қилиш, 2017 йилда Aveo модели базасида “В” тоифасдаги хэтчбекни ишлаб чиқариш, 2018 йилда янги кроссовер йиғишни бошлаш режалаштирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: