GM Uzbekistan Россияда автомобиллар сотиш ҳажми бўйича 19 ўринни эгаллади

Дата: 16:28, 11-12-2017.

Тошкент. 11 декабр. ЎзТАГ – 2017 йил январ-ноябри якунлари бўйича GM Uzbekistan Россияда автомобиллар сотиш ҳажми бўйича 19 ўринни эгаллади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Европа бизнеси автоишлабчиқарувчилар қўмитаси уюшмаси маълумотларига кўра, компания 2017 йил январ-ноябрида Россияда 12,98 минг атрофида Ravon автомобилларини сотган.

Шу билан бирга, фақат ноябрда GM Uzbekistan 1,83 мингдан зиёд Ravon автомобилларини сотишга муваффақ бўлган. Натижада компаниянинг россия бозоридаги улуши 2016 йил январ-ноябридаги 0,8%дан 2017 йилнинг муқобил даврига келиб 0,9% ошган.

Таъкидланишича, компания ишлаб чиқарган моделлардан ҳеч бири энг кўп сотилган 25 автомашиналар рўйхатига кирмаган.

Сурат манбаи: https://www.rbc.ru/business/10/05/2016/573206c69a794723ef7c73ef

Янгилик билан ўртоқлашиш: