GM Uzbekistan янги автомобилни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда
Тошкент. 5 июн. ЎзТАГ – GM Uzbekistan компанияси янги Chevrolet Tracker кроссовер автомобилини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташрифи жараёнида янги модель билан танишди.
“Давлат раҳбари ихчам кроссовер рулига ўтириб, унинг дизайни, ташқи ва ички кўринишлари билан танишди”, - деб таъкидлашди давлат раҳбарининг матбуот хизматида.
Бугунда янги автомобилнинг қачондан бошлаб ишлаб чиқарилиши маълум эмас. Компания 2015 йилда Chevrolet Trackerни синовдан ўтказган эди. Ўшанда автомобиль йирик қисмлардан Тошкентда йиғилиши айтиб ўтилган эди.