Грек-рим услуби бўйича ўзбек курашчилари Бишкекдаги халқаро турнирда беш медални қўлга киритдилар

Дата: 13:50, 13-06-2014.

Тошкент. 13 июн. ЎзТАГ – Бишкекда юнон-рум кураши бўйича Қирғизистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устаси, жаҳон чемпионати совриндори, икки маротаба Осиё чемпиони Раатбек Санатбаев хотирасига бағишланган анъанавий халқаро турнир ниҳоясига етди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Мусобақалар якуни бўйича Ўзбекистонлик полвонлар битта олтин, учта кумуш ва битта бронза медалига сазовор бўлдилар. Халқаро турнирда олтин медални юнон-рум курашчимиз Бесики Солдадзе 80 кг вазн тоифасида қўлга киритди. Аҳмад Махмудов (59 кг), Элмурат Тасмурадов (66 кг) ва Аброр Мамасолиев (130 кг) кумуш медал билан тақдирландилар. Турнирнинг бронза медаллига юнон рум курашчимиз Оятилло Абдусаломов (80 кг) сазовор бўлди”, – деб таъкидлашди Ўзбекистон Спорт кураши ассоциациясида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: