Huawei ҳар йили Тошкентдаги Инҳа Университетининг беш иқтидорли талабасига грант ажратишга тайёр

Дата: 17:33, 20-07-2016.

Тошкент. 20 июл. ЎзТАГ – Ахборот-коммуникация технологиялари ва ечимлари бўйича дунёдаги етакчи ширкатлардан бири бўлган Huawei Тошкентдаги Инҳа Университетининг бакалавриатида ўқувчи беш иқтидорли талабасига тўрт академик йил давомида грант ажратишга тайёр, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу имконият бугун Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) ва “Huawei” (“Huawei Tech. Investment Tashkent” МЧЖ ҚК) компанияси ўртасида имзоланган ўзаро англашув тўғрисида меморандум натижасида яратилди. Мазкур ҳужжат Ўзбекистоннинг иқтидорли ёшларини қўллаб-қувватлашга ҳамда Ўзбекистондаги АКТ соҳасининг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшади.

Ҳар йили, энг иқтидорли талабаларни “Huawei” компанияси Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг биринчи босқич талабалари орасидан, кириш имтиҳонидаги натижалар ҳамда инглиз тилидаги иншога асосланиб, танлаб олади. Танловнинг сўнгги босқичида талабалар компания мутахассислари ҳамда IUT ўқитувчиларидан ташкил топган махсус комиссиянинг суҳбатидан ўтишлари лозим бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: